Истиқболли ёшлар синовдан ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсларига номзодлар учун тест синовлари бўлиб ўтди.
Давлат тест маркази томонидан Самарқанд давлат университетида ташкил қилинган тест синовларида самарқандликлар билан бирга Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятидан бўлган талабгорлар иштирок этди.
Республикамизнинг истиқболли кадрлари сафига кириш мақсадида бўлган талабгорлар Ўзбекистон тарихи, Иқтисодиёт назарияси ва Ҳуқуқшунослик фанларидан тузилган 60 та тест топшириғи асосида ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Белгиланган талабларга мувофиқ, тест синовлари Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курслари қабул жараёнининг дастлабкиси бўлиб, тест синови натижаларига кўра 49,5 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия қилинади.
Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар