Истиқболли лойиҳалар – амалиётда
Фарғона вилояти Қува туманидаги “Турк” кичик саноат зонасида жойлашган “Zoovetcervis” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида истиқболли лойиҳалар амалиётга татбиқ этиляпти.
Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган 25 турдаги кимёвий озуқа, эмлаш ва даволаш маҳсулотлари ветеринария дорихоналари, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Йигирмага яқин иш ўринлари яратилган кичик корхонада Хитой технологияси ёрдамида ойига 150 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Корхона раҳбари Қосимжон Йўлдошевнинг айтишича, яқин вақт ичида маҳсулотлар турини қарийб 40 тага етказиш режалаштирилган.
[gallery-2658]
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА