Истиқбол сари дадил қадамлар
Фарғона вилояти телерадиокомпанияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодий ва техник ходимларга замонавий шароитлар яратиш борасида кейинги йилларда катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Бунинг самарасида янги телелойиҳалар сони ортиб, “Ҳунарларда ҳаёт акси”, “Фарғоналиклар”, “Фарғонанинг тадбиркори”, “Дурдона”, “Жондан азиз”, “Борингизга шукр” сингари қизиқарли кўрсатув ва эшиттиришларнинг аудиторияси тобора кенгайиб бормоқда.
2020 йилда ЎзМТРК томонидан вилоят телерадиокомпаниясига хизматда фойдаланиш учун 3 та “Nexia-3” автомобили ажратилди. Кўрсатув ва эшиттиришларни монтаж қилиш, эфирга ўтказиш жараёни тўлиқ компьютерлаштирилди. Тасвирга олишда фойдаланиладиган 2 та рақамли видео ускуна, монтаж ишлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган 4 та компьютер жамланмаси келтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра “Сўх” маҳаллий телевидениеси дастурларининг эфирга узатиш қамрови ва сифати яхшиланишига эришилди.
[gallery-4141]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА