Истиқболли ҳамкорлик самаралари
Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида фонд кўплаб халқаро ташкилотлар билан қатор лойиҳаларни амалга ошираётир. “Americares” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти шу каби ишларга катта ҳисса қўшиб келаётган ҳамкорлардан биридир.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низом ҳамда Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.
Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида фонд кўплаб халқаро ташкилотлар билан қатор лойиҳаларни амалга ошираётир. “Americares” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти шу каби ишларга катта ҳисса қўшиб келаётган ҳамкорлардан биридир.
Ушбу хайрия ташкилоти делегацияси 20-сентябрь куни инсонпарварлик юкларининг ишлатилишини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Делегация аъзолари дастлаб Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари билан учрашди. Унда ҳамкорлик самаралари ва истиқболдаги режалар хусусида сўз борди. Шундан сўнг “Americares” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими вакиллари ҳамроҳлигида шаҳардаги даволаш-профилактика муассасаларида бўлди.
Жумладан, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги 2-сон оилавий поликлиникасида инсонпарварлик юкларининг ишлатилишини атрофлича ўрганди. Шу ернинг ўзида беморлар билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларга яратилган қулайликлар билан танишди.
Ташриф доирасида “Americares” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти делегацияси аъзолари Самарқанддаги тарихий обидалар ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини ҳам кўздан кечириш имконига эга бўлди.