Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари олий қадрият экани мужассам. Боиси халқ билан мулоқот давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

 Ҳар бир соҳадаги мутасадди раҳбар ўз ходимлари билан, халқ вакили эса аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини, дарду ташвишларини ўрганмоқда. Ваколати доирасида масалаларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳамда туманларда кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказаётган очиқ мулоқотлари фуқаролар розилигига сабаб бўлаётганини эътироф этиш зарур.  

Қўмитанинг навбатдаги очиқ мулоқоти Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди.  

Мулоқотда дастлаб 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди.

Мурожаатлар ва ўрганишлар натижасида 2024 йил давомида 20 млрд сўмдан ортиқ ҳамда 2025 йил 1-чоракда 1,5 млрд сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, З.Бобоназарованинг истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви босими пастлиги, шунингдек ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун ижрога йўналтирилди.

Мурожаатчи З.Хушбоқова бизнесни ривожлантириш бўйича онлайн дарсни муддатли тўлов асосида сотиб олган. Бироқ дарс мазмуни рекламада кўрсатилганидек эмаслиги аниқланган. Натижада мурожаатчининг тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ижобий ҳал этилган. 

Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли, тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни тезкорлик билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Н.Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар билан очиқ мулоқот