Бугун ҳар бир хонадонда “ақлли ҳисоблагич”лар ўрнатилган. Ушбу янги ҳисоблагичлар кўплаб қулайлиги билан таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлигини таъминлаб беради.

Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида АСКУЭ тизимига мос келувчи ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, янги тизим истеъмолчиларига АСКУЭ тизимини жорий этиш истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги шаффофликни таъминлаш, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш ва истеъмолчиларининг фойдаланган электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш билан боғлиқдир.

– Ҳозирги кун ҳолати бўйича жами 4 миллион 765 минг 255 нафар ёки 64 фоиз истеъмолчиларга ушбу тизим талабларига мос келувчи ҳисоблагичлар ўрнатилган, – деди Энергетика вазирлиги тизимдаги "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов. – Уларнинг қарийб 2,5 миллиони нафари ёки 51 фоизи биллинг тизимига уланган. Энди истемолчиларга етказиб берилган электр энергия ва қарздорлик масаласига тўхталсак. Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси қиймати 18,3 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, амалдаги тўлов 16,9 триллион сўм ёки 92 фоизни, келиб тушмаган маблағ 1,4 триллион сўмни ташкил этди. Бунинг оқибатида истеъмолчиларнинг қарзи 893 миллиард сўмга ортиб, 1 ноябрь ҳолатига 3,5 триллион сўмни ташкил этди (шундан, улгуржи истеъмолчилар қарзи 1,1 триллион сўм ва аҳоли қарзи 2,4 триллион сўм). Айни шу муаммолар ечимида ўрнатилаётган АСКУЭ тизими бизга ҳар жиҳатдан фойдали ва самаралидир.

Таъкидлаш керакки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизим билан таништириш баробарида ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган мавзу – свет ва газнинг ўчирилаётгани билан боғлиқ муаммолар ҳам муҳокама мавзусига айланди.

Унда таъкидланишича, мазкур муаммоларнинг асосий сабаби сифатида тизимда модернизация ишларини амалга ошириш билан бир қаторда истеъмолчиларнинг қарздорлигидир. Шу билан бирга, ноябрь охирида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида айрим иссиқлик электр станцияларида авария ҳолати юз берганлиги ва бунда айрим ҳудуддарда электр энергиясини етказиб беришда узилишлар бўлганлиги кузатилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджоновнинг маълумотига кўра, ўрнатилган АСКУЭ тизими натижасида истеъмолчилар қарзини ундириб олиш самарали бўлмоқда. Амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, фойдаланган электр энергияси учун 1 йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар сони 903 305 нафар, шундан қарздорлиги мавжудлари 573 655 нафарни, ҳаттоки 3 йилдан ортиқ давр мобайнида тўлов амалга оширмаган истеъмолчилар сони 361 185 нафарни, шундан қарздорлари 283 489 нафарни нафарни ташкил этмоқда. 3 йилдан буён умуман тўловларни амалга оширмаган қарздор истеъмолчилар, Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни ва Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил этаётганлигини таъкидлаш лозим.

Одатда таъминотчи ташкилот истеъмолчига электр энергия етказиб беради. Истеъмолчи ишлатган электр энергия учун тўловни амалга оширади. Агар икки томон ўртасидаги жараён ўз вақтида амалга оширилса, электр энергияда узилиш бўлмайди. Ўз вақтидаги тўлов ва маблағ таъминотчи ташкилот учун эҳтиёжга жавоб бера оладиган АСКУЭ тизимидек янги лойиҳаларга қўл уришга имконият яратилади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, айрим шахслар томонидан хонадонларга ўрнатилган ҳисоблагичларни очиш, тўлов муддати тугаганда, уларга ноқонуний уланиш ҳолатлари тез-тез учраб тураётгани кишини ажаблантиради.

– Агар шундай ҳолатларни амалга оширган истеъмолчилар қарздорликларини бартараф этишган тақдирда ҳам ҳисоблагичлар автоматик ёқилмайди ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари томонидан шу ҳолат юзасидан чоралар кўрилмоқда. Бугунги кунда республиканинг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган ўрганишларга кўра, ҳисоблагичнинг уланиш схемасига ташқи аралашуви (перемичка) 8 960 тани, клемма қопқоғини очиш ҳолатлари 45 281 тани, ҳисоблагичнинг корпусини очиш ҳолатлари 382 тани ва икки томонлама уланиш ҳолатлари 17 281 тани ташкил этди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли қонун ҳужжатларга асосан қоидабузарлик далолатномалари расмийлаштирилиб, қарздорлик тўлангандан сўнг тармоққа қайта улаб берилди, – деди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг "Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази" филиали директор ўринбосари Равшан Мирсолихов.

Пресс-тур якунида иштирокчилар “Elektron xisoblagich” МЧЖ ҚК фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи ишлатган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширса, тизимда узилиш бўлмайди