Ватанимиз мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда беш муҳим ташаббус доирасида Самарқанд шаҳрида имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида илк бор “Истеъдод эгалари” республика кўрик-танлови ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган 50 нафарга яқин ёшлар эстрада, анъанавий ва опера хонандалиги, чолғу ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва адабиёт йўналишларида ўз маҳоратини кўрсатди.

- "Энг яхши ҳайкалтарош" номинацияси бўйича республика босқичида ғолиб бўлдим, -  дейди самарқандлик Шаҳбоз Ражабов. – Ушбу ютуқ нафақат меники, балки устозларимники ҳам. Уларнинг саъй-ҳаракати ва меҳнатлари билан ютуқларга эришяпмиз.  

Кўрик-танловда 8 нафар ёшлар ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир сўнгида “Нурафшон” маданият марказида гала-концерт ташкил қилинди. Иштирокчи ва ғолибларга Маданият вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Истеъдод эгалари” республика кўрик-танлови Самарқандда ўтказилди