– Исроил Ғазо секторидаги уруш орқали мақсадига эришиш ниятида, – дея баёнот берди Бош вазир Биньямин Нетаньяху идораси. – Ҳарбий ҳаракат фақат беш шарт бажарилган тақдирдагина дарҳол тўхтатилади.

Исроил шарти бажарилса, уруш дарҳол тугаши мумкинлигини яна бир бор таъкидлаймиз. Биринчидан тирик ва марҳум барча гаровга олинганлар озод қилиниши, иккинчидан Ҳамас қуролсизланиши лозим. Шунингдек, Ғазо демилитаризация қилиниши, Исроил ҳудуди хавфсизлиги назорати ҳамда мамлакатга хавф туғдирмайдиган муқобил фуқаролик ҳукумати ўрнатилиши талаб этилади.

Мазкур баёнот Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати томонидан исроиллик гаровга олинган Гаим Гильбоа Далал ўғирлаб кетилганига 700 кун тўлиши муносабати билан видео эълон қилгандан кейин янгради.

– Ҳеч қандай шафқатсиз ташвиқот қароримизни заифлаштира олмайди, бизни мақсадимиздан чалғитолмайди, – дея қўшимча қилинган мурожаатда.

Исроил расмийлари маълумотига кўра, Ғазода 48 киши ҳамон гаровда сақланмоқда, уларнинг фақат ярмидан камроғи тирик.

Ўтган ой бошида ҳукумат раҳбари “хавфсизликни таъминлаш” мақсадида бутун анклавни назорат остига олиш нияти борлиги, Тель-Авив ҳудудни кейинчалик фуқаролик ҳукуматига топширишини эълон қилган.

Таъкидлаш жоиз, бир неча давлат, жумладан Миср ва Қатар Исроилнинг ушбу режасини кескин қоралаган. Август ойи ўрталарида бу икки давлат можарога тўлиқ барҳам беришга олиб келадиган 60 кунлик сулҳ бўйича таклиф тақдим этишган. Келишув 2023 йил 7 октябрда ўғирлаб кетилган исроиллик гаровга олинганларнинг ярмини баъзи фаластинлик маҳбуслар эвазига озод қилишни ҳам тақозо этади. Ҳамас бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ Тель-Авив томонидан муносабат билдирилмаган.

– Кеча оқшом чоғи минглаб исроиллик пойтахт кўчаларига чиқиб, расмийлардан урушни тўхтатиш, асирларни қутқаришни талаб қилди, – деб ёзди “РИА Новости” агентлиги. – Намойишчилар Исроил ҳарбийлари Ҳамаснинг сўнгги таянч нуқтаси жойлашган Ғазо шаҳрини эгаллаш режасига ҳам қарши. Уларнинг фикрича, бундай амалиёт ҳануз тирик қолганлар рўйхатида қолаётган гаровдагилар ҳаётига ҳам хавф туғдиради.

Секторда очарчилик муаммоси ҳам кескинлигича қолмоқда. Бир неча йиллик қамал давомида очликдан қурбон бўлганлар сони 382 нафарга етди. Улардан 135 нафари бола.

– Ғазо соғлиқни сақлаш идораси сўнгги 24 соат ичида очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида юз берган олтита ўлим ҳолатини қайд этди, – дейилган тегишли баёнотда. – Қурбонларнинг бири ёш бола.

Расмийлар айтишича, биргина август ойида 185 киши очликдан ўлган. Бу жорий йил март ойида қамал кучайтирилгандан кейинги энг юқори ойлик кўрсаткич. Айни пайт 5 ёшгача бўлган 43 000 бола, 55 000 дан зиёд ҳомиладор ва эмизикли аёл нотўғри овқатланишдан азият чекмоқда.

22 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти илк бор Фаластин ярим эксклавида ҳалокатли очарчилик ҳолатини эълон қилди.

Мутахассислар тахминича, сентябрь ойи охиригача 640 000 дан кўп ғазолик озиқ-овқат хавфсизлиги таснифининг бешинчи босқичи билан белгиланган ҳалокатли тақчиллик даражасига дуч келади.

Ғазо маъмурияти ҳисоботида қуйидаги маълумот келтирилган: 27 июлдан 30 августгача фаластинликларга гуманитар ёрдам етказиб бериш қисман тиклангач, Исроил 3188 юк машинаси секторга киришига рухсат берган. Бу мавжуд эҳтиёжнинг 15 фоизидан ҳам камини қоплайди, холос.

С.Раҳимов,

ЎзА шарҳловчиси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил урушни тугатишнинг 5 шартини маълум қилди