Исроил кучлари инқироздан жабр кўрган Сурияга қарши тажовузни давом эттириб, янада кўпроқ ҳудудларни қўлга киритмоқда, деб ёзган "IRNA news".

Ливаннинг "Ал-Маёдин" ахборот агентлиги ишғолчилар Қунайтра губернаторлиги шимоли-шарқида жойлашган, стратегик аҳамиятга эга Айн-ан-Нурия қишлоғига кирганини маълум қилди. Босқин давомида ҳарбийлар собиқ армиянинг артиллерия ва ракета бўлинмаларини тўпга тутган. Шунингдек, улар Қунайтрани Дамашқ билан боғловчи муҳим йўлни назоратга олиб, ҳудудда ҳарбий қўриқлаш тизимини кучайтирган. Бу маҳаллий аҳоли орасида қўрқув пайдо қилиб, нотинч вазиятни юзага келтирди.

Маълумки, Исроил ўтган йил ноябрда Президент Башар Асад ҳукумати қулагач, Суриянинг бир қисми, жумладан Голан тепалиги бошқарувини қўлга олган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Сурияга қарши ҳужумни тўхтатмаяпти