Исроил Сурияга ҳам юриш бошлади
Исроил режими Суриянинг Ҳомс вилояти ва Ливан чегарасидаги ҳудудга ҳужум уюштирди.
"Ал-Арабия" телеканали маълумотига кўра, сионистик режим бу гал Суриянинг Ливан яқинидаги чегара ҳудуди - Ал-Қусайрни нишонга олди.
Сўнгги кунларда бу ҳудудга бир неча бор ҳаводан зарба берилди. Натижада одамлар ҳалок бўлди, яраланди.
Маълумки, ҳозир Сурияда террорчи гуруҳлар исён кўтариб ҳукуматни қўлга олишни кўзлаяпти. Мамлакат ҳарбийлари эса Россия каби давлатлар кўмагида қаршилик кўрсатиб, жангариларни йўқ қилишга уринмоқда.
“Ал-Қоида”га алоқадор “Ҳайъат таҳрир аш-Шом” гуруҳи бошчилигидаги хориж томондан қўллаб-қувватланган террорчилар 27 ноябрь куни кутилмаганда Ҳалаб ва Идлиб томон ҳужум уюштириб, бир неча қишлоқ ва шаҳарни эгаллаб олган.