Исроил – Эрон: энди нима бўлади? (+видео)
Халқаро шарҳ
Яқин Шарқдаги вазият кундан-кунга жиддийлашиб, мислсиз равишда талофатларни юзага келтирмоқда. Ливаннинг тақдири номаълум бўлиб қолаётган бир шароитда, Исроил билан Эрон ўртасидаги тўқнашув янада кескинлашди. Томонлар бир-бирларини тушуниш ниятида эмас. Ўч олиш истаги устунлик қилмоқда. Вазиятни юмшатиш учун қилинаётган ҳаракатлар наф бермаяпти. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш урушни тўхтатишга чақирди. Бироқ унинг бу борадаги уринишлари ҳам зое кетди. Исроил ҳукуматининг Гутерришни бу чақириғи учун "нон-грат шахс" деб эълон қилиши кутилмаган воқеа бўлди. БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Исроилнинг бу қарорига ўзларининг муносабатларини билдирдилар. Лекин, вазият кескинлигича қолмоқда. Дунё мамлакатларининг айрим раҳбарлари Исроилга қурол етказишни тўхтатишга чақирмоқда. Баъзи давлат расмийлари эса Исроилни охиригача қўллаб-қувватлаш ҳақида баёнот бермоқда. Бундай вазиятда урушни тўхтатишнинг иложи бўлармикан?
Бугунги “Халқаро шарҳ” кўрсатувимизда сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Бектош Бердиев айнан шу мавзуда ўзининг фикрларини билдирган.
Суҳбатни журналист Дилшод Бўриев олиб боради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VgspXXMQ9kw" title="Isroil – Eron: endi nima boʻladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Дилшод Бўриев, Анвархўжа Аҳмедов ЎзА