Испанияда ниқобсиз юришга рухсат берилди
Испанияда тиббий ниқоб тақиш тартиби бекор қилинди. Мамлакат аҳолиси энди тиббий ниқобда бўлиши мажбурий эмас.
Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.
Ижтимоий масофани сақлаш имконияти бўлса-да, Испанияда ниқоб тақиш тўғрисидаги қоида жорий қилинганига бир йил тўлди.
Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият унчалик жиддий эмас. Шу боис, халқаро туризмга катта эътибор қаратилмоқда, тунги комендантлик соати бекор қилинди, мана энди кўчаларда ниқобсиз юришга рухсат бериляпти.
Испанлар олдинги ҳаётга қайтмоқда. Аммо Мадрид аҳолисининг аксарияти ҳануз ниқобда юрибди, улар ушбу ўзгартиришларга ҳозирча шошмаяпти. Улар ҳали ҳам ниқобланиш керак, дея ҳисобламоқда.
– Мен тиббий ниқобсиз юришга ҳали тайёр эмасман, ҳукумат бироз шошилди. Юқумли касаллик ҳали чекингани йўқ, одамлар касалхоналарга боришда давом этяпти, – деди Испания бош вазири Педро Санчес РИA Новостига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, Испанияда COVID-19 касаллигига қарши эмланган фуқаролар сони 21 миллиондан ошган.