Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Испания Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Маркос Гомес Мартинесни қабул қилди.

В.Норов ишонч ёрлиғини қабул қилар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва дипломатик миссиясида муваффақият тилади.

Томонлар кейинги йилларда ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган, амалий мазмун билан бойитилган Ўзбекистон - Испания ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, турли даражада ташрифлар ташкил этиш, халқаро институтлар доирасида ҳамкорликни кучайтириш, Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Маркос Гомес Мартинес Испания Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлат сифатида билишини, республикада йўлга қўйилган, аҳоли фаровонлигини, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга хизмат қилаётган тизимли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

[gallery-7759]

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш истиқболига алоҳида эътибор қаратилди. Испания томони Ўзбекистон билан транспорт, қишлоқ хўжалиги, банк иши, тўқимачилик ва нефть-газ саноати, қайта тикланадиган энергия ва туризм соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани қайд этилди.

Элчи испан компаниялари учун Ўзбекистон катта имкониятга эга истиқболли бозор эканини маълум қилди. Мамлакатни, республикамиздаги ишбилармонлик муҳитини батафсил ўрганиш учун Испания тадбиркорлик субъектлари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш режалаштирилган.

Таълим соҳасидаги алоқани ривожлантириш учун етарли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистонда Испания университетлари филиаллари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари очиш, испаниялик мутахассис, ўқитувчиларни мамлакатимизга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу куни Испания элчиси Маркос Гомес Мартинез Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев билан ҳам учрашди.

Суҳбат давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни ва бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилдилар.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания элчиси билан учрашув