Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо, транспорт ва энергетика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил кенгайиб бормоқда.

Юртимиз делегациясининг Покистонга ташрифи доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Исломобод стратегик тадқиқотлар институти (ISSI) раҳбарияти билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси ўринбосари Равшан Алимов ҳам иштирок этди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида.

Учрашувда ISSI бош директори, элчи Соҳаил Маҳмуд Покистоннинг Марказий Осиё билан ҳамкорлик алоқаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Марказий Осиё истиқболлари” концепциясининг аҳамиятига тўхталди. Ушбу концепция сиёсий ва дипломатик алоқалар, савдо ва инвестициялар, энергетика ва ўзаро боғлиқлик, хавфсизлик ва мудофаа ҳамда халқлар ўртасидаги алмашинувларни қамраб олади.

У Ўзбекистоннинг ислоҳотларга асосланган очиқлик сиёсати ва ўзаро боғлиқликни кучайтиришга қаратилган интилишлари Покистоннинг минтақавий интеграция бўйича қарашлари билан чамбарчас уйғун эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик доирасида эришилаётган натижалар, Транзит савдоси тўғрисидаги битим ижроси, Трансафғон темир йўли орқали минтақавий боғлиқликни ривожлантириш муваффақиятлари ҳамда “бизнесдан-бизнесга” йўналишидаги алмашинувлар суръати ортиб бормоқда. Бу эса чуқур интеграциянинг рағбатлантирувчи кўрсаткичлари сифатида қайд этилмоқда.

Мулоқот давомида Соҳаил Маҳмуд Ўзбекистон томонини Исломобод стратегик тадқиқотлар институти фаолияти билан яқиндан таништирди ҳамда Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги таҳлил марказлари ва академик алмашинувларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков покистонлик ҳамкорларга мамлакатимизда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. У Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги тарих, эътиқод, маданият ва муштарак анъаналар чуқур боғлиқлигини эътироф этиб, икки томонлама ҳамкорлик кўлами изчил кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Марказ раҳбари мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни муносабатларни янада юқори босқичга кўтаришнинг муҳим асоси сифатида баҳолаб, икки томонлама ҳамкорлик кўламини қатор йўналишларда, хусусан, академик ва илмий алмашинувларни ривожлантириш, туризмни рағбатлантириш орқали янада кенгайтириш масалаларига тўхталди.

Самарали музокаралар якунида ISSI ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида қўшма тадқиқот ташаббуслари, экспертлар алмашинуви, ҳамкорликдаги нашрлар ва барқарор академик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исломобод стратегик тадқиқотлар институти билан меморандум имзоланди