Исландияликлар ЕИга унчалик иштиёқманд эмас
Куни кеча бўлиб ўтган референдумда исландиялик сайловчилар Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокарани қайта бошлаш учун овоз берди. Натижа 52,8 фоиз қарши, 47,2 фоиз рози.
Иштирок 82,5 фоизни ташкил этди.
Европа билан интеграцияга қаршилар Иттифоққа аъзолик мамлакат суверенитетини чеклаши, балиқ овлаш ва қишлоқ хўжалиги саноатига салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқда. Музокара тарафдорлари эса иқтисодий фойда, жумладан инфляция ва фоиз ставкаси пасайишидан умидвор.
Исландия 2009 йил ЕИга қўшилиш учун ариза берган, аммо музокара 2013 йил тўхтаган.
Референдум натижаси таъсири мамлакатдан ташқарида ҳам сезилиши мумкин. Масалан, қитъадаги айрим нашрлар бу галги овоз бериш интеграцияни қўллаб-қувватловчилар учун оғриқли мағлубият эканига урғу бериб, ҳолатни Вашингтон кўҳна қитъа мавқеи заифлашиб бораётгани исботи сифатида қабул қилиши мумкин, дея хулоса қилган.

Таҳлилчилар фикрича, энди Президент Дональд Трамп Гренландияга босимни кучайтириш, оролни Дания Қироллигидан ажралиб чиқишга ундаш йўлида фойдаланади. Бинобарин, айнан Америка оролга қизиқиши Исландиянинг ЕИ билан яқин муносабат ўрнатиш учун музокарани кучайтириши сабаби ўлароқ талқин қилинганди.
Айни пайт Исландия бошқа жиддий муаммоларга ҳам дуч келган. Миллий валюта анча заиф, Арктикада кескинлик тобора кучаймоқда. Мамлакатнинг армияси йўқ, хавфсизлик масаласида НАТО ва Қўшма Штатлар билан мудофаа шартномасига таянади.
С.Раҳимов, ЎзА