Ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳар ҳокимлигида шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” шиори остида тадбир ўтказилди.
[gallery-19624]
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосарлари Шуҳрат Дўстмуротов, Камол Ашуров, Гулнора Раҳмонова, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда ижтимоий дафтарларда турган 30 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши, ўзини-ўзи банд қилиш орқали доимий даромадга эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуналар тарқатилди.
Мамлакатимизда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА