Ишончли вакил талаба-ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг ишончли вакили Шамитдин Пардаев Бухоро давлат университетида талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди.
Ишончли вакил сайловолди дастурда белгиланган мақсадлардан бири Энергетика соҳасининг асосий драйвери инновацион технологиялар эканлигини инобатга олган ҳолда энергетика соҳасини тубдан модернизация қилиш орқали иқтисодиётда икки карра энергия самарадорлигига эришиш тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, энергия истеъмоли тежамкорлигини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари соҳасида бозор механизмларини тадбиқ этиш, энергия ресурслари бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, “яшил” тарифларни жорий этиш, янги қувватларни ишга тушириш орқали қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари улушини умумий энергия балансида 40 фоизга етказишни алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига ишончли вакил томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.


Зариф Комилов, ЎзА