“Ишламаганлар ойлик маош олмайди”ми?
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Унга кўра, 21 январь куни мазкур таълим муассасасининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, техник ходимлари – бино ишчиси, қоровул, фаррошлари ўзларининг ва педагогларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб кириш йўлагини қорини кураш ва музлаган қисмини тозалаш ташаббуси билан чиқишганлиги маълум бўлди. Мактаб маъмурияти томонидан ўқитувчиларга қорни кураш бўйича кўрсатма берилмаган. “Ишламаганлар ойлик маош олмайди” деган мазмундаги таҳдид ёки гап-сўзлар ҳам билдирилмаганлиги маълум бўлди ва исботини топмади, дейилади, Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати билдирган расмий муносабатда.
ЎзА