Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида транспорт, логистика, умумий хавфсизлик тизимлари, электроника, электротехника ва инновацион технологиялар йўналишида халқаро кўргазмалар ўтказилмоқда.
“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICAE Eurasia Group” томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда 20 га яқин мамлакатдан 100 дан ортиқ компания ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этяпти.
Аҳамиятли жиҳати, мазкур тадбир соҳалардаги сўнгги ютуқлар ва инновацион ечимларни тақдим этиш билан бирга, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун янги ҳамкорлик имкониятларини яратишга ёрдам бермоқда.
Иштирокчилар ўз маҳсулотлари ва хизматларини халқаро даражадаги мутахассислар ҳамда ҳамкорлар олдида намойиш қилиш, ўзаро тажриба алмашиш ва янги ҳамкорликлар ўрнатиш имкониятига эга бўлаётир.
[gallery-20199]
Муҳими, “Ўзэкспомарказ”да ўтказилаётган кўргазмалар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар ва инновация соҳасидаги мутахассислар учун катта имкониятлар майдонини яратмоқда. Бундай тадбирлар орқали миллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларда рақобатбардошлигини оширишда пухта замин яратилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CoY9-r-lpEc?si=HGu4YmpU4qa3P0q1" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Насиба Зиёдуллаева,
Анвархўжа Аҳмедов (видео),
ЎзА