Ишчилар хавфсизлиги муҳим
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 22-сонли ихтисослашган давлат мактабида "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни"га бағишланган "Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз" шиори остида семинар ташкил этилди.
Семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг жорий йил 6 апрелдаги ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси Ижроия қўмитасининг 15 апрелдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Унда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг инсон соғлиғига таъсири, ушбу хавфли омилларни ўлчашда қўлланиладиган замонавий услублар, иш ўринларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича яратилган шароитлар ҳақида сўз борди.
Семинарга умумтаълим мактаби директорлари, бошланғич касаба уюшма раислари, меҳнат муҳофазаси бўйича мактаб вакиллари ва комиссия аъзолари иштирок этди.
ЎзА