Ишчилар корхонага қайтарилди, навбат экспортга...
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятда тадбиркорлар фаолиятини жадал ривожлантириш, муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятда тадбиркорлар фаолиятини жадал ривожлантириш, муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Пойтахтимизнинг Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ тумандаги текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “BAYSAL IPLIK” ҳамда парфюмерия ва антисептик воситалар тайёрловчи “JNS LABS” қўшма корхоналарида бўлди.
Ишчи гуруҳ ёрдами билан “BAYSAL IPLIK” корхонасининг вилоятларда бўлиб турган 20 нафар ишчиси пойтахтга олиб келинди ва улар ишлаб чиқариш жараёнини бошлади. Эндиликда апрель ойи охирига қадар 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.
“JNS LABS” корхонасининг ҳам 15 нафар ишчиси вилоятлардан олиб келинди ҳамда корхона фаолияти қайта жонланди.
Ишчи гуруҳ томонидан тумандаги бу каби корхоналар фаолиятига кўмаклашиш, улар олдидаги бугунги муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.