ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Ғўза парваришида зарбдор 60 кунлик" доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Норин туманига ташриф буюрди. 

Жараёнда ривожланишдан орқада қолаётган ғўза майдонларини аниқлаш ва агротехник тадбирларни кучайтиришга эътибор қаратилди. Хусусан, "Пахтакор" ММТП ҳудудидаги "Водий барака кластери"га қарашли фермер хўжалиги, "Норинкапа" ММТП ҳудудидаги "Норинлик Обитлар бўстони", "Дилмурод ўғиллари Жавлон Мавлон", "Оқ олтин" ММТП ҳудудидаги "Норинлик Ғайратжон" ва бошқа фермер хўжаликларида культивация, ўғитлаш ва зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари мувофиқлашган ҳолда амалга оширилаётгани ўрганилди.

[gallery-24281]

Вилоят раҳбари мутасаддиларга чеканка ва суғоришни талаб даражасида бажариш, маҳаллий ўғит билан озиқлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Ишчи гуруҳ тумандаги ўрганишлари давомида Ҳажинтоли маҳалласида бўлди. Ҳудудда олиб, борилаётган кенг қамровли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари билан танишиб, аҳоли билан суҳбатлашилди. 

2150 нафар аҳоли яшайдиган мазкур маҳаллада сўнгги йилларда инфратузилма ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси яхшиланмоқда. 

Ҳоким нуронийлар билан мулоқот давомида ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, аҳоли муаммолари ва кайфияти билан қизиқди. Отахон ва онахонлар кейинги йилларда жойларда юз бераётган ўзгаришлардан мамнун эканлигини билдирди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ ғўза парвариши ҳолатини ўрганди