Ишчи гуруҳ аъзолари Фарғонада бўлдилар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ишчи гуруҳи ходимлари Фарғона ҳудудий филиалида бўлдилар.
- Мақсад қуйи бўғин ходимларига услубий ёрдам кўрсатишга қаратилди, - дейди Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори ўринбосари Сайид Индиаминов. - Тасдиқланган режамизга мувофиқ манзилда бир қатор тажриба машғулотлари, амалий семинарлар ўтказилди, янги технологик методларни жорий этиш ва мавжуд услубларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув жараёнлари ташкил этилди.
Учрашув давомида мутахассислар томонидан аҳолига суд-тиббий экспертизасининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Унинг келгусидаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, йўлланган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
[gallery-10586]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА