Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Куни кеча Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилди. Унда мамлакатларимиз кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу ташрифнинг аҳамияти, истиқболдаги режалар ҳақида Германия делегацияси вакиллари, тадбиркорлар фикрлари билан қизиқдик.

– Мамлакатларимизнинг етакчи компания ва банклари ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратаётганини таъкидламоқчиман, – дейди Германия денгацияси аъзоси, “Airbus Helicopters” компанияси бош ижрочи директори Штефан Томи. – Ўтган йили Берлинда ўтказилган олий даражадаги учрашувларни яхши эслаймиз. Бу каби алоқалар барча йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштираётганидан мамнунмиз. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард евродан ошгани таъкидланмоқда. Йил бошидан буён эса мамлакатингиз иқтисодиётига Германия компаниялари 800 миллион евролик инвестициялар киритган. Бу рақам алоқалар изчиллиги нечоғлик эканини кўрсатади. Кеча Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ҳам имзоланди. Шу ўринда бизнинг “Rhenus”, “Deutsche Bahn”, “DB Schenker” каби транспорт соҳасидаги компанияларимиз билан алоқаларингиз яхшилигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Экспертлар кейинги йилларда юртингизда бўлаётган ўзгаришларни юқори баҳоламоқда. Ўзбекистонга келиб ҳақиқий манзарани ўзим кўрганимдан хурсандман. Меҳмондўстлигингиз ва самимият ҳақида қисқача гапириб бўлмайди, бу катта ва бошқа мавзу. 

– Ўзбекистонда фаолият юритаётганимизга ўттиз йил бўлди, – дейди Textima Export Import GmbH компанияси вице-президенти Роман Фрэнк. – Компаниямиз текстиль, кимё, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган юқори сифатли техникаларни Германиядан юртингизга етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлайди. Шу юртда узоқ йиллардан буён ишлаётган тадбиркор сифатида айта оламан, кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлди. Хусусан, экспорт-импорт салоҳиятининг ўсишига гувоҳман. Келажакда ҳам яқин ҳамкор бўлишимизга ишонаман. Кеча ўтган олий даражадаги учрашувларда ҳам Ўзбекистон ва Германия ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Жорий йил бошидан буён Германиянинг иккита федерал ўлкаси вакиллари мамлакатингизга ташриф буюрди. Йил охиригача Берлин, Бавария ва Тюрингия делегацияларининг ташрифи кутилаётган экан. Бундай мақсадли бориш-келиш, гаплашиш ва яқиндан кузатиш биз, тардибркорлар учун жуда муҳим.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишбилармонлар Ўзбекистон ва Германия алоқалари янги босқичга кўтарилаётганидан мамнун