Ироқда юрак жарроҳлиги янги босқичга чиқмоқда
Ироқнинг Басра шаҳридаги Ал-Сайёб университети шифохонасида сўнгги икки ой ичида 33 та мураккаб очиқ юрак операцияси муваффақиятли амалга оширилди.
“Italpress” агентлиги маълум қилишича, мазкур натижа мамлакатда юқори технологик тиббий хизматни ўзлаштириш йўлида қўйилган муҳим қадамдир. Шу тариқа беморларни даволаниш учун хорижга юбориш эҳтиёжи камайиб, ҳар бир амалиётдан тахминан 50 000 долларгача маблағ тежалишига эришилмоқда.
Режага кўра, 2026 йил охирига қадар шифохонада болалар учун 200, катталар учун 120 нафар бемор билан юрак операцияси амалга оширилиши кўзда тутилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА