Қирғизистондаги халқаро семинар давом этмоқда
Бишкек шаҳрида “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ташаббуси билан маҳаллий ва хорижий журналистлар учун ташкил этилган семинар бугун ўз ишини давом эттирди.
Бишкек шаҳрида “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ташаббуси билан маҳаллий ва хорижий журналистлар учун ташкил этилган семинар бугун ўз ишини давом эттирди.
“Sputnik” ахборот агентлигининг ушбу мамлакатдаги мультимедия матбуот марказида бўлиб ўтаётган, хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, ўзаро медиакоммуникация соҳасидаги ва касбий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган тадбирнинг навбатдаги машғулоти интервью олиш маҳорати мавзусига бағишланди.
Дастлаб семинарга спикер сифатида таклиф этилган “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги иқтисодий ахборот бўлими раҳбари ўринбосари Ирина Андрееванинг замонавий журналистикада интервью олиш маҳоратига бағишланган маърузаси тингланди.
Машғулот дастурига кўра, интервьюни қулай тизимга солиш ва суҳбатдошни эргаштира олиш, суҳбат давомида тизгинни асосий мақсад сари буриш, интервьюни вақтида тўхтата билиш маҳорати, қандай мазмундаги саволлардан чекиниш зарурлиги каби долзарб масалалар диққат марказида бўлди.
Ғайрат ХОННАЗАРОВ,
Қирғизистон-Бишкек.