Қирғизистон Бош вазири истеъфо берди
Қирғизистон ҳукумати раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ўз лавозимини топширди.
Қирғизистон ҳукумати раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ўз лавозимини топширди. Бу ҳақда ҳукумат бошлиғи матбуот хизмати маълум қилди.
Мулозимнинг истеъфосига мамлакатда қўзғатилган Қирғизистон радиочастота ресурсларини узайтириш ва қайта расмийлаштириш билан боғлиқ жиноят иши сабаб бўлган.
Абилгазиевнинг ўзи биринчидан ҳукуматга қарата йўлланаётган айбловлар, иккинчидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг кўламда олиб борилаётган суриштирувлар сабаб қисқа муддатли таътил олишга қарор қилганини қайд этган.
Шу билан бирга у коронавирус пандемияси шароитида ҳукумат барқарор ишлаши лозимлигини ҳам таъкидлаган.
«Ноаниқ вазият Ҳукуматнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан мен Қирғизистон Бош вазири лавозими мажбуриятларини зиммамдан соқит қилишим зарур, деган қарорга келдим», - дейилади Абилгазиевнинг баёнотида.