Коррупция ҳар қандай давлат, жамиятни кемирувчи иллат бўлиб, барча соҳаларнинг ривожланишига жиддий путур етказади, тараққиётни секинлаштиради.

Тошкент халқаро аэропортида “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда Транспорт прокуратураси мутасаддилари иштирокида “Коррупцияга қарши чоралар ва қонун ҳужжатларига риоя этиш” мавзусида йиғилиш ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида кескин ўзгаришлар амалга оширилаётгани ва янги қонун ҳужжатлари татбиқ этилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Йиғилиш давомида соҳа вакиллари ҳозирги кунда юртимизда давлат идоралари ва аҳоли ўртасида мулоқотни ривожлантириш, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.  

Ўзгаришларни тўғри татбиқ қилиш ва турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича янги давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур давлат дастурларини ҳаётда қўллашда эса барча тизим раҳбарлари олдига вазифалар қўйилган. 

Тадбир сўнгида “Uzbekistan Airports” АЖ ва унга қарашли ташкилотларда коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш, хусусан, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш механизмларини қайта кўриб чиқиш, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтириш ҳамда коррупцияга қарши назорат тадбирларини кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий тараққиётга зарба берадиган иллат