English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий самарадорлик ва барқарор институционал ечимларни қандай таъминлаш мумкин?

“Яшил” иқтисодиёт атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш билан уйғунлаштиришни назарда тутади. Ушбу йўналиш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, давлатлар ўртасида “яшил”иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик тобора долзарб бўлиб бормоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан ўтказилган учрашувда ҳам айнан шу масалалар муҳокамасига аҳамият қаратилди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жумладан, экология, барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Томонлар таъкидлаганидек, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ва яшил лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган инновацион ёндашувларни жорий этиш муҳим ҳисобланади. Шунингдек, улар ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, яшиллаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва экологик муҳитни яхшилаш масаласи юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда ер деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишлари ҳам таҳлил этилди. Томонлар Хитойнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари, жумладан, Гансу вилоятида жорий этилган самарали тажрибалардан ўрнак олиш имкониятларини кўриб чиқди. Улар қум кўчишининг олдини олишга қаратилган (sand-fixation grid) тизимларини қўллаш ва ушбу технологияларнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида экологик вазиятни яхшилашдаги аҳамиятига урғу берди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, иқтисодий йўналишларда самарадорликни ошириш ва илғор халқаро тажрибага асосланган барқарор институционал ечимларни шакллантиришда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик амалий аҳамият касб этади.

Музокаралар якунида томонлар мазкур масалалар бўйича самарали лойиҳаларни шакллантириш ва фикр алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА