Иқтидорли ёшлар сараланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида 2026/2027 ўқув йили учун “Жасорат мактаблари”га қабул жараёнларининг навбатдаги муҳим босқичи — тест синовлари ўтказилмоқда. Унда номзодларнинг билим даражаси, мантиқий фикрлаши, таҳлил қилиш қобилияти ҳамда интеллектуал салоҳияти белгиланган тартиб асосида баҳоланяпти.
Жорий ўқув йилида вилоятда фаолият юритаётган 13 та “Жасорат мактаби” учун жами 338 та қабул квотаси ажратилган. Ушбу ўринлар учун 1128 нафар талабгор ҳужжат топширгани иқтидорли ёшларнинг мазкур таълим муассасаларига қизиқиши юқори эканини кўрсатади.
[gallery-30197]
Тест синовлари шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, жараёнда иштирокчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Саралаш натижаларига кўра энг муносиб номзодлар қабулнинг кейинги босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА