Иқтидорли спортчилар маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида 1 минг 170 нафар ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.
Спорт мактаби тасарруфида 3 та спорт иншооти, “Бухоро” спорт мажмуаси, “Ҳумо” теннисга ихтисослаштирилган спорт мажмуаси ва “Ситора” чим устида хоккей спорт турига ихтисослаштирилган спорт мажмуаси мавжуд. Спорт мактабида 13 та спорт тури бўйича 69 нафар мураббий фаолият юритмоқда. Шунингдек, Бухоро шаҳрида мавжуд 43 та умумтаълим мактабида ўқувчиларни мактаб ҳудудини тарк этмасдан дарсдан ташқари спортга қамраб олиш мақсадида спорт мактаби тўгараклари ташкил этилган.
[gallery-10972]
Бугунги кунга қадар спорт мактабида 2 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 12 нафар спорт устаси ҳамда 89 нафар спорт усталигига номзод етишиб чиққан.
2022 йилда мактаб спортчилари Осиё чемпионати ва кубокларида 13 та ҳамда жаҳон чемпионатларида 15 та медални қўлга киритган бўлиб, шундан 15 тасини олтин медаль ташкил этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА