Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон болалар ташкилоти томонидан иқтидорли болалар шоу-тадбири бўлиб ўтди.

Болаларда лидерлик кўникмаларини шаклантириш, уларнинг ташаббуслари ва ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тoшкент шаҳридан келган 14 нафар иқтидорли ва ташаббускор болалар томонидан тақдимотлар қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларда Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларга садоқат руҳини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилоти ташкил этилди.

Бугунги кунда 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин.

Шоу давомида Ўзбекистон болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон болалари рекордлар китоби” лойиҳасидан муваффақиятли рўйхатдан ўтиб, ноёб қобилияти билан ажралиб турган 3 нафар болага совриндорлик ёрлиғи ҳамда эсдалик нишон топширилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SXSPH2Rk3yw" title="Iqtidorli bolalar taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли болалар тақдирланди (+видео)