“Халқаро минбар” лойиҳасида “Анадолу” мухбирлари Нуран Эрқул Қоя ҳамда Улвийя Амоеваларнинг “Иқлим ўзгариши натижасида соғлиқ учун таҳдид рекорд даражага чиқди” мақоласи тақдим этилади.
Ҳар йили нашр этиладиган “The Lancet Countdown” ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб глобал иқлим ўзгариши оқибатида инсон саломатлигига таҳдид рекорд даражага етган. Бу маълумот аҳоли саломатлигининг ўзгарувчан ҳолатини кузатиш натижасида тақдим этилди.
Мазкур ҳужжат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), 57 илмий муассаса ва БМТ агентликларининг 122 нафар етакчи эксперти томонидан Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
2023 йил энг иссиқ мавсум сифатида доимий қурғоқчилик, ҳалокатли иссиқлик тўлқини ва ҳалокатли ўрмон ёнғинлари, бўрон ва тошқинлар билан одамларнинг саломатлиги, ҳаёти ва турмуш тарзига фавқулодда таъсир кўрсатган эди.
Ўтган йил инсоният одатдагидан 50 кун кўпроқ соғлиқ учун хавфли фавқулодда ҳароратга дучор бўлди ва кучли қурғоқчилик дунё қуруқлик майдонининг 48 фоизига таъсир кўрсатди.
65 ёшдан ошганлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлим 1990-йиллардагига нисбатан 167 фоиз ошди.
Бутун дунё бўйлаб одамлар пиёда ёки велосипедда юрганда, очиқ ҳавода енгил жисмоний машқ бажарганда рекорд даражадаги иссиқликни ҳис қилд. Натижада ҳарорат кўтарилиши 512 миллиард кишида ишчанлик йўқолишига олиб келди.
Ушбу йўқотишлар 1990-1999 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 49 фоиз ошиб, 835 миллиард долларлик иқтисодий миқдорга тўғри келди.
Охирги 10 йил ичида 1961-1990 йиллардаги ҳолатга нисбатан дунё қуруқлигининг 61 фоизида кучли ёғингарчилик кўпайиши кузатилган. Бу сув тошқини, юқумли касалликлар ва сув ифлосланиши хавфини оширди.
Шу билан бир вақтда ортиб бораётган жазирама тўлқини ва қурғоқчилик 2022 йил 124 мамлакатда 151 миллиондан кўп одамни жиддий озиқ-овқат танқислигига дучор қилди.
2019 ва 2023 йиллар оралиғида экстремал об-ҳаво ҳодисасидан жами йиллик иқтисодий йўқотиш 227 миллиард долларни ташкил қилди.
Тез ўзгарувчан иқлим чивин орқали юқумли касалликлар тарқалиши учун шароит яратди.
Ўтган йил дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатида рекорд даражада кўп – 5 миллиондан зиёд данг безгаги қайд этилди.
Ҳисоботдаги янгиланган рақамлар ҳукуматлар ва компаниялар томонидан қазиб олинадиган ёнилғига сармоя киритилиши тарихан энг юқори даражага чиққанини кўрсатади. Натижада чиқинди миқдори энг юқори даражага кўтарилиб, бутун дунё бўйлаб одамларнинг омон қолиш имконияти пасайди.
Энергетика секторидан ажралган карбонат ангидрид ҳам ўтган йил рекорд ўрнатиб, 2022 йилга нисбатан 1,1 фоиз кўпайди.
Ҳисоботни шарҳларкан, “The Lancet Countdown” бош ижрочи директори Марина Романелло бу йилги иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатсизлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган саломатлик хавфи таҳлили чоғи саккиз йиллик кузатув давомидаги энг хавотирли хулоса аниқланганидан огоҳлантирди. У ўтган йил, жумладан, жазирама тўлқини, ҳалокатли об-ҳаво ҳодисаси ва ҳалокатли ўрмон ёнғини таъсири бўйича рекордлар янгилаганига эътибор қаратди.
Сайёрамиздаги ҳеч бир инсон ёки иқтисодиёт соғлиқ учун иқлим ўзгариши туфайли келиб чиқадиган таҳдиддан ҳимояланмаган. Фотоальбом ёнилғидан фойдаланиш тинимсиз кенгайиши ва иссиқхона гази чиқиндисининг рекорд даражаси ушбу хавфли саломатлик оқибатини кучайтириб, бугунги кунга қадар эришилган чекланган ютуқларни бекор қилиш билан таҳдид қилмоқда,
– Соғлом келажакка эришиш мумкин эмас, – деди у. – Афсуски, мавжуд таҳдидга қарамай, молиявий ресурслар қазиб олинадиган ёнилғига мунтазам йўналтириляпти. Ҳар йили қазиб олинадиган ёнилғи саноатига киритилган сармоя ёки субсидияланган триллионлаб долларни қайта йўналтириш тоза энергия самарадорлигига адолатли ўтиш ва соғлом келажакни таъминлаш имконини беради. Натижада глобал иқтисодиёт фойда кўради.
Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА