Ипотека кредитлари шартлари ўзгарди
Мамлакатимизда ипотека кредитлари шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, бугунги кунда айрим тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда. Ушбу кредитлар бўйича айрим шартлар ўзгартирилди.
Жумладан, кредит фоизи – 17,5 фоиз (аввал 18 фоиз эди), кредит максимал миқдори – 400 миллион сўм (аввал 323 миллион сўм эди), қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойликлари максимал миқдори 15 миллион сўм (аввал 10 миллион сўмдан ошмаслиги лозим эди).
ЎзА