Сўнгги йилларда юртимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятга мослашишида қулай шарт-шароит яратиш, гендер тенглиги масалалари давлатимизнинг алоҳида эътиборидан ўрин олган.

Чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи, ишсиз хотин-қизларни банд қилиш ҳозирги кунда энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида ипакчилик тармоғи қўшимча даромад топиш манбасига айланиб улгурди. Биргина Андижон вилоятида 2021 йилда 51 914 қути ипак қурти парваришланиб, 2 912 тонна тирик пилла етиштирилади ( бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 1,4 баравар кўп). 

2021 йил якунига қадар пиллачилик кластерлари томонидан янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда модернизация тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 13,6 млн долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилади (2017 йилга нисбатан 8 баравар кўп). 2017-2020 йилларда пиллачилик кластерлари томонидан 30 млн долларлик ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. 2021 йилда 5 644 нафар доимий, 122 635 нафар мавсумий, жами 128 278 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади.

Ишсиз аёлларни доимий иш билан таъминлаган корхоналардан бири Андижон туманида жойлашган “Andijon silk Co” корхонасидир. Машаққатли меҳнат эвазига олинадиган ипагидан тортиб қобиғигача турган- битгани бойлик бўлган бу маҳсулотдан энг гўзал хонатласу адраслар, ҳарир ипак матолари яратилади. Биз ҳам 80 нафардан зиёд аёл фаолият олиб бораётган ушбу пиллани қайта ишлаш корхонасида бўлиб, уларни суҳбатга тутдик.

Суҳбатдошимиз 51 ёшли ип йигирувчиэга 4 нафар фарзанднинг онаси, 6 нафар набиранинг бувиси бўлган Назира Сатимова ўз ишидан кўнгли тўлаётганини шундай изҳор қилди: “Узоқ жойдан келиб ишлайдиганлар учун корхонамиз томонидан автотранспорт воситалари ажратилган. Ҳар куни тушликка бепул овқатлар тайёрланади. Байрамларда ходимлар учун сайлгоҳларга сафарлар уюштирилади. Бундай имкониятларга эга мўъжаз корхонада бизнинг доим ишлагимиз келади”.

Вилоятнинг Жалақудуқ туманида жойлашган “Ҳарир тола” МЧЖ– пиллани қайта ишлаш корхонасида 60 дан зиёд аёл фаолияти билан танишиб, ходимларнинг ишини назорат қилувчи технологни суҳбатга чорладик.

– Корхонамиз очилганига 12 йил тўлган бўлса, ўша пайтдан бери технолог бўлиб ишлайман. 17 ёшимдан Марғилонда пиллачилик соҳасида ишлаб келаман. Шу орада ипакчилик технологияси бўйича олий маълумот олдим. Ипак менга ўз фарзандимдай азиз бўлиб қолган. Шу ерда ишласам, мазза қиламан. Ёшим етмишга яқинлашаяпти. 

Айниқса, ҳозир ишлайдиган давр келди, – дейди корхона ишчиси Ҳамида Исроилова. – Фарзандларимга шундай дейман: агар мен ҳозир 50 ёшда бўлганимда, Президентимизнинг ёнига кириб, битта катта корхонани ривожлантириб юборган бўлардим. Бунга ақл-фаросатим ҳам, ҳисоб-китобим ҳам етарли. Чунки ҳозир яхши мутахассислар қадрланадиган давр келди. Ёшлардан фақат фидойилик ва ақлли меҳнат, тинимсиз ўз устида изланиш талаб этилаяпти”.

Дарҳақиқат излаган имкон топар, изламаган баҳона. Юрагида ўти бор, ғайрат шижоатга тўла бу онахону отахонга ҳавасим келди. Юртимиз номини дунёга машҳур қилган гўзал матолар айнан шу меҳнаткаш аёлларимиз захматлари мевасидир.

Сарвиноз Аҳмедова,

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот котиби

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ипак менга ўз фарзандимдай азиз бўлиб қолган!"