Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлис кун тартибидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси ўрин олган.

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари БААга расмий ташрифи ҳақида тўхталиб, унда эришилган натижаларнинг аҳамиятига эътибор қаратди.  

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этиб, "яшил" иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларида ўз таклифларини билдирди. Айни пайтда Ўзбекистонда экология, глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва "яшил" иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган ташаббусларга тўхталди. Шунингдек, Марказий Осиёни яшил иқтисодий ривожланиш ва тоза энергия марказларидан бирига айлантириш учун минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигига чақирди.  

— Президентимизнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи давомида бир қатор келишувларга эришилди, муҳим ҳужжатлар имзоланди, БААнинг етакчи компаниялари билан юқори технологик тармоқларда ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар шакллантирилди. Мазкур ҳамкорлик алоқалари янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги корхоналар ва иш ўринларини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.    

Шунингдек, жорий йил 16 январь куни Президентимиз раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳадаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Видеоселекторда давлатимиз раҳбари очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётганини таъкидлади. Хусусан, 2024 йилда хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилгани, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиққани қайд этилди.  

Инвестиция лойиҳалари ижросини таъминлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда парламент вакиллари ҳам иштирок этиши лозим. Соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва соҳада парламент назоратини амалга оширишда депутатларимиз ташаббускор бўлишлари мақсадга мувофиқ, — деди Спикер ўз сўзида.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестициявий фаолиятда парламент вакиллари ҳам фаол бўлиши лозим