Давлатимиз раҳбари Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида биз энди 37 миллионли катта халқ бўлганимиз ва ҳозирги кунда аҳоли сони бўйича жаҳондаги энг йирик 40 та давлатдан бири эканлигимизни таъкидлаб, бу рақамни ислоҳотларимиз, меҳнатимиз, билим ва қобилиятимиз билан катта салоҳиятга айлантиришимиз кераклигини таъкидлади.

Денгизга чиқиш имкониятимиз чекланганини инобатга олиб, эътиборимизни креатив соҳаларга қаратишимиз, уларни жадал ривожлантиришимиз зарур. Жаҳонда креатив саноат маҳсулотлари экспортидан йилига миллиардлаб доллар даромад топаётган мамлакатлар кўп. Бинобарин, шундай маҳсулот ишлаб чиқаришга бел боғлаган ижодкор ишбилармонларимизни, айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама рағбатлантирамиз, деди Президентимиз.

Чиндан ҳам бугун юртимизда иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва шу орқали халқимиз турмуш даражасини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда ҳар бир ҳудуднинг мавжуд ресурс ва ички имкониятларидан самарали фойдаланиш, керак бўлса, ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталарини аниқлаган ҳолда уни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Ва табиийки, юртимизга кўпроқ сармоядорларни жалб қилиш, хориждаги йирик компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш, машҳур брендларни мамлакатимизга олиб келишга эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд вилоятида ҳам бу борада салмоқли натижаларга эришилмоқда.  

– Давлатимиз раҳбари томонидан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари билан белгилиб берилган топшириқлар асосида жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестициялар жалб қилинган лойиҳалар доирасида 535 миллион доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 207 фоизни ташкил этди, – дейди вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шероз  Собиров. – Умумий қиймати 14,2 миллион доллар бўлган 3 та хорижий инвестиция иштирокидаги йирик лойиҳа ишга туширилди ҳамда 85 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, Нарпай туманида “Maroqand sifat” МЧЖ томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 5 миллион АҚШ долларилик инвестиция ҳисобига ип-калава ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа доирасида 40 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди. Ургут туманидаги “Urgut auto center” МЧЖ эса россиялик инвесторлар билан ҳамкорликда 4 миллион доллар инвестиция ҳисобига савдо маркази ташкил этди. Бунинг натижасида 20 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди.

Кейинги йилларда Хитой билан ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани вилоятнинг инвестициявий лойиҳаларида ҳам ўз аксини топмоқда. Бугунги кунда Самарқандга жалб этилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларнинг 40 фоиздан ортиғи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунда Самарқанд вилояти ва Хитой Халқ Республикаси провинциялари делегацияларининг мунтазам учрашиб туриши, ҳамкорликда бизнес-форумлар ўтказаётгани яхши самара бермоқда. Ана шу учрашувлар давомида умумий қиймати  2,8 милллиард долларлик 60 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Бугунги кунда қўшимча 1,2 миллиард долларлик янги келишувлар мўлжалланмоқда.  

– Хорижий кредит линиялари ва грант маблағларни ўзлаштириш изчил давом эттирилмоқда, – дейди Ш.Собиров. – Ўтган йили биз хорижий кредит линияларини ўзлаштиришда яхши тажриба орттирдик. Жумладан, Абу-Даби тараққиёт жамғармасидан ўтган йил 45,8 миллион доллар ўзлаштирган бўлсак, бу йил бу рақам 60 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Шу билан биргаликда 2024 йилда хорижий брендларни олиб келиш ҳамда вилоятимизда амалга оширилиши кўзда тутилган йирик инвестиция лойиҳаларига хорижий ҳамкорларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.  

Умуман, вилоятда 2024-2026 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 2,3 миллиард доллар бўлган 98 та лойиҳани амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида жорий йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 1,1 миллиард долларга етказилади.

Бундан ташқари, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган ҳудудий инвестиция дастурига кўра, қиймати 2,4 триллион сўмлик 452 та лойиҳа ишга туширилиб, 3 минг 670 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.  

Натижада саноат соҳасида 89 лойиҳада 1532 та, хизматлар соҳасида 282 лойиҳада 1569 та, қишлоқ хўжалигида 81 лойиҳада 578 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, Оқдарё туманидаги “Ферроплект Фарм Медикал” МЧЖда қиймати 300 миллиард сўмлик логистика маркази ва омборхона ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши билан 30 киши иш билан таъминланди. Нарпай туманидаги “Zhongguo huaxu wood industry” МЧЖда қиймати 88,2 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Самарқанд шаҳридаги “Evro plaza M” МЧЖда 58 миллиард сўмлик лойиҳа асосида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилиб, 200 дан ортиқ иш ўрни очилди.  

Вилоятда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш билан бирга экспорт салмоғини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг етти ойда вилоятда 420 дан ортиқ экспортёр корхона томонидан дунёнинг 56 давлатига 670 га яқин турдаги 370 миллион долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 131 фоизни ташкил этди. Йил якунига қадар хорижга яна 530 миллион долларлик маҳсулот сотиш режалаштирилган.

Бугунги кунда хорижий давлатларда, жумладан, АҚШ нинг Нью-Йорк, Филаделфия шаҳарлари, Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург шаҳарларида Самарқанд вилоятининг ўндан ортиқ савдо уйи фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда Россия ва Хитойнинг бир қатор минтақаларида ҳам янги савдо уйлари ташкил этилди ва яна янгиларини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Хорижий давлатларда савдо уйларининг ташкил этилиши нафақат Самарқанд вилояти, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари тадбиркорларининг ҳам ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этган ҳолда экспорт фаолиятини амалга оширишларига ёрдам беради.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция ва экспорт – иқтисодиёт таянчи