"Ўзатом" агентлиги қошидаги Атом технологиялари ахборот марказида (АТАМ) мактаб ўқувчилари ўртасида "Интеллект формуласи" интеллектуал ўйинлар чемпионатининг финал босқичи ўтказилди.

"Келажак энергияси" автоном нотижорат ташкилоти томонидан АТАМ ва "Росатом" давлат корпорацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистондан 125 та жамоа онлайн иштирок этиб, ғолиблик учун баҳслашди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар 2022 йилдан буён ушбу чемпионатда иштирок этиб келмоқда. Бу йил финалда республикамизнинг 94 та жамоаси иштирок этиш учун беллашди ва уларнинг саккизтаси якуний босқичга йўл олди.

- Бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдик. Бизга олтинчи ўрин насиб этди. Лекин натижа биз учун етарли эмас. Айрим омиллар, жумладан, омад, натижага таъсир этди. Биз келгусида янада яхшироқ тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз, - деди "Иқтидорлар академияси" жамоаси аъзоси Солиҳа Адҳамова.

Тадбирда иштирок этган "Ўзатом" агентлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Гулрухсор Равшанова ёш билимдонларнинг юқори даражадаги билим ва фаоллигини таъкидлади.

- Ёшлар турли соҳалардаги билимларини намойиш этди. "Интеллект формуласи" каби лойиҳалар нафақат мантиқий фикрлашни ривожлантиришга, балки ўқувчиларга келажакдаги касб танлови йўналишини белгилашга ёрдам беради. Бугунги ёшлар билан ёрқин келажакка ишончимиз ортмоқда, -деди Г.Равшанова.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Интеллект формуласи" интеллектуал ўйинлар чемпионатининг финал босқичи ўтказилди