Институтда талабалар ёзги ўқув оромгоҳи иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат чет тиллари институти томонидан олийгоҳнинг Хонобод шаҳар Кампиробод маҳалласида жойлашган Туризм лабораториясида анъанавий, талабалар ёзги ўқув оромгоҳи ташкил этилди.
Ўқув оромгоҳида талаба-ёшларнинг ҳаракатланиши юзасидан махсус дастур ишлаб чиқилиб, турли илмий, ижодий, мотивацион, психологик тренинг ҳамда семинарлар, спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали иштирокчиларнинг иқтидори ва истеъдодини юзага чиқариш, турли йўналишлардаги кўникмаларини шакллантириш кўзда тутилган.
[gallery-18035]
Танлов асосида саралаб олинган 62 нафар талаба ушбу мавсум давомида дам олиш, ҳордиқ чиқариш, турли семинар-тренингларда иштирок этиш билан биргаликда, турли соҳаларда муваффақиятга эришган, ўз ишининг ҳақиқий етакчиси бўлган шахслар билан ташкил этиладиган давра суҳбатларида маҳорат дарсларини олиш имконига эга бўлади. Самарада, улар келгуси ўқув йилида ўзлари эгаллаган билим асосида тенгдошларини турли лойиҳалар атрофида жамлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга интилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА