Институт жамоаси Жасмина Иммаевани қутлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент кимё-технология институтида Коня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Жасмина Иммаевани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган институт ректори профессор Ботир Усмонов жамоа номидан Жасмина Иммаевани қутлаб, иқтидорли талабаларни доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Мамлакатимиз шарафини юксалтирган спортчининг ота-онасига ташаккур изҳор этилди.
Спортчи қиз мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашиб, эътибор учун институт жамоасига улкан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир якунида институт ректори томонидан Ж.Иммаевага пул мукофоти ва энг сўнгги русумдаги ноутбук тақдим этилди.
[gallery-8376]
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат),ЎзА