Наманган тўқимачилик саноати институти жамоаси Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бир вақтнинг ўзида бутун мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари бўйлаб старт олган “Яшил макон” марафонида фаол иштирок этди.

Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мазкур хайрли ташаббус экологик муҳитни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳоли орасида табиатга эътиборли муносабатни шакллантиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган олийгоҳ биносидаги катта монитор орқали Наманган тўқимачилик саноати институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг мурожаати ва марафоннинг очилиш маросимини кузатиб борди.

Марафон давомида институт проректорлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар, тютор ва талабалар таълим маскани ҳудудида уч юздан зиёд арча кўчатларини экишга киришди. Акция иштирокчилари биргаликда ҳаракат қилиб, жойлардаги яшилликни ошириш орқали институт ҳудудини янада гўзал ва экологик тоза бўлишига ҳисса қўшди.

Наманган тўқимачилик саноати институти ректори, профессор Қурбонали Холиқов бундай марафонларнинг нафақат табиатга, балки олийгоҳ жамоасига ҳам бевосита ижобий таъсир кўрсатишини, айниқса, талабалар орасида табиатга меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтиришда ўрни катта эканлигини таъкидлади.  

Кўчатлар парвариши ва келгусида ушбу яшил ҳудудни сақлаш масъулияти ҳам тегишли бўлим ва факультетлар зиммасига юклатилди.

Бир сўз билан айтганда, “Яшил макон” марафони институт муаллимлари ва талабаларининг эътиборга молик лойиҳаларда фаол қатнашиш асносида мамлакатимизда атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб бориш салоҳиятини ҳам яққол намоён этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институт биноси яшилликка бурканади