Инстаграм “зўравон”лари ушланди (+видео)
Instagramʼ ижтимоий тармоғининг "Greenrapoffʼ" номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Instagramʼ ижтимоий тармоғининг "Greenrapoffʼ" номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, 3 нафар номаълум шахс жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётгани акс этган.
Шунингдек, олмалиқлик шахслар экани тахмин қилинган инстаграм зўравонлари интернет фойдаланувчиларига пичоқ билан таҳдид қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор суруштирув ишлари олиб борилди. Натижада, ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Ш.А ва 1999 йилда туғилган Ж.Ҳ экани аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.
Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўрилишлик учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати