Саломатлик учун хавфли эканлиги аллақачон исботланган бўлса-да, аммо, ҳамон инсонлар воз кечолмаётган кашандалик иллати бугун болалар ва ўсмирларга тажовуз қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, тамаки ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ кишини ўлдиради. Ўлим ҳолатларининг 7 миллиондан ортиғи тамакини бевосита истеъмол қилиш оқибатида бўлса, 1,2 миллионга яқини тамаки тутуни таъсирида бўлган, чекмайдиган одамларга тўғри келади.

ДАҲШАТЛИ СТАТИСТИКА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 15 дан 24 ёшгача бўлганларнинг 17 фоизи тамаки чекади. Европа минтақасида 13 дан 15 ёшгача бўлган қизларнинг 11,5 фоизи ва ўғил болаларнинг 13,8 фоизи тамаки истеъмол қилади.

БИР ЗУМДА ҚАРАМ ҚИЛУВЧИ СНЮС ...

Снюс... Бугун ҳаётнинг энг илғор қатлами эътиборини торта олган, жозибали қадоқларда, ранг-баранг кўринишдаги тутунсиз тамаки маҳсулотларидан биридир.Айниқса ёшлар ўртасида бу маҳсулотнинг «бозори чаққон». Ёқимли таъм ва хушбўй ҳидга эгалиги хусусияти билан кенг тарқалган снюсларнинг таркибида жуда кучли никотин мавжуд.

Ачинарлиси, тамаки ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларга қаратилган тажовузкор маркетинг компаниясини мактаблар, автобус бекатлари ва бошқа шу каби жамоат жойларида олиб бормоқда. Мазкур маҳсулот турини истеъмолчи ён-атрофдаги дўконлардан ва кўчада савдо қилаётган чайқовчилардан бемалол топиши ва эркин сотиб олиши мумкин.

Эҳтимол, ёшлар бу каби маҳсулотларни узоқ вақт давомида истеъмол қилиш оқибатида диарея, ошқозон фаолиятининг бузилиши, хотира сусайиши касалликлар келиб чиқишини билмас. Снюсни узоқ вақт давомида истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи, ўпка ва ошқозон ости бези саратонига олиб келишини англаб етмагандир. Бу каби маҳсулотлар мунтазам равишда истеъмол қилинса, касалликларнинг юзага келиш хавфи 97 фоизга ортади.

Тамаки саноати ёшларнинг иродасига таъсир этишда давом этмоқда. Улар ўз маҳсулотини «безаб кўрсатиш» усулларини қўллаб, аҳолининг муайян гуруҳлари учун янада жозибали қилишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, бунинг учун фирма ўрамаси ёки рамзларидан фойдаланмоқда. Шу сабабли сўнгги вақтда ушбу усуллар болалар ва ёшларнинг электрон сигареталар, никотинли маҳсулотлар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари каби инновацион тамаки маҳсулотларига бўлган қизиқишини кескин ошириб юборди.

Хушбўйлантирилган тамаки маҳсулотлари болалар ва ўсмирлар эътиборини тортмоқда. Ёшларнинг камида учдан икки қисми бу маҳсулотлардан таъми сабабли фойдаланишларини маълум қилган.

НEБEТ- НИКОТИННИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ

Баъзи бир НEБEТлар одатдаги тамаки маҳсулотларига ўхшаса-да (масалан, сигареталар, сигаралар, трубкалар ёки чилимлар), улар болалар ва ўсмирларни НEБEТдан фойдаланишга жалб қилиш учун кундалик ишлатиладиган буюмлар, масалан, болалар мультфильмларидаги суратлар туширилган ручкалар, USB-флешка шаклида бўлиши мумкин. Бундай маркетинг ёндашуви НEБEТлардан мактабларда, кўчада, уйда бемалол фойдаланиш имконини беради. Оқибатда ота-оналар ва ўқитувчилар бола зарарли маҳсулотни истеъмол қилаётганидан шубҳа қилмайди.

Ёшлар орасида энг оммалашган чекиш тури, бу чилимдир. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг маълумотларига қараганда, чилимни хуш кўрувчилар орасида мактаб, лицей ҳамда коллеж ўқувчилари, қолаверса ҳар иккала жинс вакиллари кўп учрамоқда. Бунга чилимни истеъмол қилишнинг етарлича назорат қилинмаслиги ва унинг зарари ҳақида билимга эга бўлмаслик сабаб бўлмоқда. Жумладан, чилим чекишнинг зарарсиз эканлиги ҳақидаги янглиш фикр ҳам тарқалган.

БИЗ БИЛГАН НОСВОЙ...

Жаҳондаги вазиятга эътибор берадиган бўлсак, дунёда тутунсиз тамаки маҳсулотларининг ҳар хил турлари ва уларни истеъмол қилиш усуллари мавжуд. Марказий Осиё мамлакатларида тутунсиз тамакининг энг кенг тарқалган шакли носвойдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда катта ёшдаги кашандаларнинг сони 1,1 миллиард бўлиб, уларда камида 367 миллион киши тутунсиз тамаки истеъмол қилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили мамлакатимизда ҳам 15 тонна носвой ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулот бозорларда, кўчаларда ва таълим муассасалари яқинида очиқ, эркин ҳолда сотилади. Носвойнинг бир порция нархи фильтрли сигареталар нархидан тахминан 4-5 баравар паст бўлиб, бу ёшларни шу жиҳатдан ҳам жалб қилади.

Носвой истеъмоли оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва ошқозоности безида саратон ривожланишига, юрак-томир касалликлари ва сурункали гипертонияга олиб келади. Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилинганда, ўлик бола туғилиши, муддатидан олдин туғилиш ва кичик вазндаги бола туғилиши хавфини оширади. Носвой оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес ва тишларнинг бузилишига, шунингдек тиш эмалининг тез емирилишига сабаб бўлади. Носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик кузатилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилаётган «Ибн Сино» жамоат фондининг «Тамакисиз келажак сари!» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда тамаки ва никотинли маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, таркибида тамаки бўлган ҳар қандай маҳсулот соғлиқ учун хавфли! Биринчидан, у айниқса ёшларда қарамликни келтириб чиқаради, иккинчидан, оғир асоратларга олиб келади. Энг даҳшатлиси шуки, истеъмолчи тамаки маҳсулотларининг барчаси ўлим хавфини келтириб чиқаришини билса-да, чекишни онгли равишда одатга айлантириб улгурган.

ТАМАКИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОМПАНИЯЛАРНИНГ МАҚСАДИ МАЪЛУМ

ЖССТнинг юқумли бўлмаган ва жароҳатлар бўйича глобал элчиси, "Bloomberg" хайрия ташкилоти асосчиси Майкл Р. Блумберг шундай дейди: «Сигареталар сотувининг тушиб кетиши туфайли тамаки ишлаб чиқарувчи компаниялар электрон сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари каби янги маҳсулотларни илгари сурмоқдалар. Шунингдек уларни тартибга солинишини чеклаш учун ҳукуматларга таъсир кўрсатмоқдалар. Уларнинг мақсади оддий: яна бир авлодни никотинга ўтқазиб қўйиш. Биз бунга йўл қўя олмаймиз.»

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистонда савдо жойларида тамаки маҳсулотларини намойишга қўйиш ва умуман унинг барча реклама шаклларини тақиқлашни, шунингдек, мавжуд қонунларга қатъий риоя этилишини таъминлашни ўз ичига оладиган кенг қамровли қонунчилик ишлаб чиқилганми?

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги» қонуни фуқароларнинг соғлиғини чилим ва электрон сигареталар чекишнинг зарарли таъсиридан, у билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан муҳофаза қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шароитларини яратишга қаратилган.

Аммо, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан маълум қилинишича, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича қонуний чекловлар мавжуд эканлигига қарамасдан, кафе, барлар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойларида белгиланган нормаларга деярли риоя этилмайди.

Бундан ташқари, бир марта ишлатиладиган НEБEТлар тамаки ёки никотинли маҳсулот сифатида эмас, балки электрон ускуналар сифатида импорт қилинади. Натижада бундай маҳсулот акциз солиғига тортилмайди. Бу эса айниқса НEБEТларини арзонлаштиради ва ёшларни ушбу маҳсулотни чекишга жалб қилади.

ҚОНУНЛАР МИЛЛАТ ГEНОФОНДИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ИМКОНИНИ БEРИШИ ЛОЗИМ

2021 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди. Айни пайтда ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан кўриб чиқилмоқда.

Қонуннинг Сенат томонидан маъқулланиши мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига дахл қилади, бу фарзандларимиз ва ёшларимизни «инновацион» тамаки ва никотин маҳсулотларини истеъмол қилишдан сақлаш, аҳоли ўртасида тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиниши даражасини камайтириш, юқумли бўлмаган касалликлардан касалланиш ва бевақт ўлимни камайтириш, миллат генофондини ҳимоя қилиш имконини беради.

Шунингдек, мутахассислар тавсиясига кўра, тамаки маҳсулотлари савдосини тартибга солишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини кучайтириш лозим. Ёшларнинг тамаки маҳсулотларидан фойдаланиши имкониятларини қисқартириш учун самарали чора сифатида таълим, спорт ва диний муассасалардан 200 метр атрофида тамаки маҳсулотларини ва сигареталарни доналаб сотишни тақиқлаш, шунингдек тамаки маҳсулотларининг жисмоний шахслар томонидан сотилишини (кўча савдоси) тақиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу билан бирга,  тамаки маҳсулотлари (жумладан, сигареталар, электрон сигареталар, тамакини қиздириш тизимлари, чекиладиган тамаки, чекилмайдиган тамаки) рекламаси, намойиш этиб қўйилиши ва илгари сурилишига чек қўйилиши лозим. Чунки бу каби рекламалар асосан ўсмирлар ва ёшларга қаратилган.

Мамлакатимиз аҳолиси томонидан носвойни кенг истеъмол қилинишини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2021 йил декабрида янги таҳрирда Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунини қабул қилди. Ушбу Қонунда носвой тамаки маҳсулотларига тенглаштириб, ундан бошқа барча чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини мамлакатимизга олиб кириш ҳамда мамлакатимиз ҳудудида реализация қилишни тақиқлаш кўзда тутилган.

Мазкур қоида носвой ишлаб чиқарилиши ва савдосини тартибга солинишига ҳамда тамакига қарши кураш стратегиясини бу маҳсулотга татбиқ этишга қонуний асос яратади. Бундай ёндашув Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича Ҳадли конвенциясининг қоидаларига тўлиқ мос келади.

Амалда татбиқ этилувчи қонунлар энг аввало трансмиллий тамаки компанияларини мактаблар олдида болаларга қаратилган маркетингларига барҳам беришга хизмат қилиши керак.

Қабул қилинаётган қонунлар билан мамлакат бозорларида НEБEТ айланмасини тақиқлаш ёш авлод соғлиғини ҳимоя қилишга хизмат қилади ҳамда тамаки ва никотин маҳсулотлари истеъмолини камайтиради. Ҳар қандай иқтисодий фойдани (аслида бундай фойданинг ўзи ҳам йўқ) Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги ва генофондига тенглаштириб бўлмайди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсониятни домига тортаётган ва ҳийла йўли билан тарғиб қилинаётган маҳсулотлар...