Жиззахда Касаба уюшмалари куни муносабати билан меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирокида ташкил этилган байрам тадбири айнан ана шу шиор остида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтган ушбу байрам тадбирида вилоят кенгаши, бошқарма, муассасалар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши раиси Нусрат Пардаев ва бошқалар сўзга чиқиб, барчани байрам билан самимий қутлаб, бугун касаба уюшмалари  умумхалқ ташкилотига айланиб бораётгани, Янги Ўзбекистонни барпо этишда уюшма аъзолари томонидан ташаббускорлик  кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлашди.  

Жиззах  вилоятидаги касаба уюшмалари тизимида айни пайтда 1350  дан ортиқ бошланғич ташкилот мавжуд бўлиб, улардаги 261 мингдан зиёд фаол аъзо фидокорона меҳнат қилиб, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга, аҳоли бандлигини таъминлашга ва камбағалликни қисқартишга катта эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётир.  

[gallery-20289]

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан белгиланган “Касаба уюшмалари куни” бугун бутун мамлакатимиздаги каби Жиззах вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғаллаорол туман кенгаши раиси Абдулҳаким Шакрбоев. – Айни пайтда касаба уюшмалари том маънодаги халқнинг ишончини қозонаётган тизимга айланди.  

Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирлар давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ва бир қатор спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари фаол иштирок этди.  

Байрам тадбирлари давомида юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли турмуш даражасини ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг саломатлигини тиклашга, шунингдек, маданият ва спортни ривожлантиришга  муносиб ҳисса қўшган касаба уюшмалари фаолларининг бир гуруҳи, меҳнат фахрийлари ҳамда спорт беллашувлари ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

                                            А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), 
ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!”