Инсон капиталини ривожлантириш — тараққиётнинг муҳим омили (+видео)
Инсон капитали тараққиёти — инсоннинг билим, кўникма, малака, саломатлик ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш орқали жамият ва иқтисодиёт фаровонлигини ошириш жараёнидир.
Ҳозирги кунда инсон капиталига шунчаки ишчи кучи сифатида эмас, балки даромад келтирувчи ва иқтисодиётни инновацион ривожлантирувчи муҳим қимматли ресурс сифатида қаралади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, ер юзи умумий бойлигининг 66 фоизи инсон капиталига, яъни инсоннинг илм даражасига тўғри келмоқда. АҚШда ушбу кўрсаткич миллий бойликнинг 77 фоизига тенг.
Капитал тараққиёт тарбия ва таълимдан бошланади. Ёш авлодга йўналтирилган ҳар қандай сармоя эртага - кун келиб минг-минг ҳисса бўлиб қайтади.
Умуман олганда, Ўзбекистонда инсон капитали учун катта мақсадлар ва маблағлар сарфланмоқда. Ўз навбатида, халқимизда “Янги Ўзбекистон орзуси” пайдо бўлди. Бу нима дегани? Президентимиз таъбири билан айтганда, Янги Ўзбекистон — барчамизнинг эзгу орзумиз, меҳнаткаш, тинчликсевар халқимизнинг орзуси! Унда халқимизнинг азалий умид-ниятлари, юксалиш сари интилишлари ўзига хос тарзда акс этмоқда.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА