Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг янги босқичи
Жасур Якубович ИСЛАМОВ Мустақил изланувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон республикаси Миллий маркази Тошкент, Ўзбекистон Азиз Собирович ЮЛДАШЕВ бош маслаҳатчи Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти Тошкент,Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти мақомини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамиятига тўхталган. Шунингдек, Омбудсманга берилаётган янги ваколатлар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилди ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилди.
Таянч сўзлар: доимий асосда фаолият юритадиган минтақавий вакиллар, қонунчилик ташаббуси, тақдимнома, ижтимоий сўровнома.