Давлатимиз раҳбарининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишидаги нутқини диққат билан тингладик.

Айтиш керакки, мазкур кенгаш дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли органлардан биридир. Кенгашга 47 та давлат аъзо. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.  

Ўтган йилда Ўзбекистон 2021-2023 йиллар даврига ушбу тузилма аъзоси этиб илк бор сайлангани мамлакатимизда кейинги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотларнинг муҳим эътирофи бўлди. Зеро, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатга, шу қаторда, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив протоколига қўшилган.  

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони бу соҳадаги ишларни янги босқичга кўтармоқда. Мазкур фармон асосида миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.  

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масалан, жиноят содир этган шахсларни афв этиш бўйича охирги йилларда 13 та фармон қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойидан озод қилинди. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби биринчи марта амалиётга киритилди. Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колониясининг ёпилгани давлатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг янада ёрқин ифодаси бўлди.

Сўнгги уч йилда 19 мингдан ортиқ, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган 50 мингга яқин юртдошларимизга фуқаролик берилгани халқимиз томонидан ҳам, халқаро миқёсда ҳам катта олқишга сазовор бўлмоқда. Бундай хайрли ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом этаётгани халқимизнинг жамиятимиздаги ислоҳотларга дахлдорлигини кучайтирмоқда. Юртимизда яратувчилик, бунёдкорлик, ташаббускорлик, тинчлик-тотувлик муҳити мустаҳкамланмоқда.  

Жаҳоннинг нуфузли халқаро минбари – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида давлатимиз раҳбарининг нутқ сўзлаши мамлакатимизда эришилаётган ана шундай муҳим ютуқлар халқаро ҳамжамиятнинг доимий эътиборида эканининг ва қизғин қўллаб-қувватланишининг эътирофи, десак муболаға бўлмайди. Қолаверса, бу Президентимизнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги юксак сиёсий иродасидан ҳам далолатдир.  

Яна бир жиҳат – 160 дан ортиқ мамлакатнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари, йирик халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган ушбу халқаро тадбирда айнан Ўзбекистон Президентининг биринчи бўлиб сўзга чиқиши – бу халқаро ҳамжамиятнинг давлатимиз етакчисига, халқимизга, жонажон Ўзбекистонимизга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди. Президентимиз бу гал ҳам ўз нутқини ўзбек тилида баён этди. Бу - она тилимизнинг халқаро юксак минбарлардан иккинчи бор жаранг сочиши бўлди. Буни кўриб қалбимизда ғурур ва ифтихор туйғуси яна бир бора жўш урди, кўнглимиз осмон қадар юксалди.

Мазкур анжуманда давлатимиз раҳбари инсон ҳуқуқлари соҳасида энг долзарб бўлган муҳим масалаларга тўхталиб ўтди ва қатор ташаббусларни илгари сурди. Биринчи масала – Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг қатъий тарафдоридир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, халқаро майдонларда илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар Барқарор ривожланиш мақсадларининг “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили билан ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистонни глобал ва минтақавий кун тартибини шакллантиришдаги фаол иштирокчига айланиб бораётган мамлакатлар сифатида баҳолашимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбари барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг роли ҳақида доимий равишда таъкидлаб келади.

Жумладан, Президентимиз Сенатнинг биринчи мажлисидаги нутқида ҳам Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан Сенат доимий мониторинг олиб бориши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тегишли таклифлар берган эди. Шу боис, Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг изчил амалга оширилиши устидан доимий назоратни олиб бориш мақсадида Парламент комиссияси ташкил этилди.

Парламент комиссияси аъзолари иштирокида Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга доир биринчи ихтиёрий миллий шарҳи лойиҳаси ишлаб чиқилди ва мамлакатимиз илк маротаба барқарор ривожланиш бўйича олий даражадаги сиёсий форумга ушбу шарҳни тақдим этган 49 та давлат сафидан жой олди.

Шунингдек, барқарор ривожланиш соҳасидаги озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан республиканинг 7 та ҳудудида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш доирасида 3 та миллий мақсад, унинг 30 та вазифаси ҳамда 55 та индикатор қамраб олинди. Натижалар Парламент комиссиясининг мажлисида муҳокама қилиниб, Ҳукумат олдига аниқ вазифалар қўйилди. Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилда Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форумни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Барқарор ривожланишга эришиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам муносиб баҳолаб келинмоқда. Хусусан, Бертельсман фондининг 2020 йилги ҳисоботида Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларига эришиш бўйича 193 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллаган. Бундай натижага эришишнинг асосий омиллари сифатида камбағал аҳоли улушининг 2015 йилдаги 13 фоиздан 2018 йилда 11 фоизгача камайгани, болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси 2017 йилдаги 28 фоиздан 2019 йилда 52 фоизга ошгани эътироф этилган.

Иккинчи масала – бу гендер сиёсатига тааллуқли бўлиб, бу борада мамлакатимизда мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди. Барча соҳаларда хотин-қизларнинг манфаатларини таъминлаш юзасидан қатор амалий ишлар қилинмоқда. Бу йўналишдаги ишларимиз халқаро миқёсда муносиб тан олинмоқда. Мисол учун, халқаро парламентлараро ассамблеяси бош котиби Мартин Чунгонг Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўлишини таъкидлаб ўтди. 2021 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи аёллари мулоқотига раислик қилишнинг Ўзбекистонга топширилишини ҳам мамлакатимизда гендер сиёсати тўғри йўналишлар асосида олиб борилаяпти, деб баҳолашимиз мумкин.

Учинчи масала – Президентимиз ўз нутқида ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас. Болалар омбудсмани институти фаолияти янада такомиллаштирилиб, ҳозирги кунда бу борада қонун ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси  

72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш таклифини илгари сурган эди. Бугунги чиқишда эса Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш таклифи билдирилди. Бу орқали ёшлар масалаларини БМТнинг юқори минбарларида доимий равишда муҳокама қилиб бориш имконияти яратилади.

Тўртинчи масала – коррупцияга қарши курашиш масаласи эканлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 июндаги фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши бу йўналишда катта қадам бўлгани ҳамда бугунги кунда Миллий кенгаш ва Агентлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Миллий кенгаш иш режасига мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш бўйича турли йўналишларда аниқ чора-тадбирлар белгиланди, бир қатор мутасадди идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Сингапур, Жанубий Корея ва Словения давлатларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритаётган уч нафар етакчи экспертларини Коррупцияга қарши курашиш агентлигига маслаҳатчи сифатида жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигига эришиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш, қурилиш, олий ва ўрта махсус таълим ва давлат харидлари соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди ҳамда вазифалари белгилаб олинди.

Коррупциянинг мавжуд ҳолати бўйича Халқаро коррупцияга қарши курашиш ташкилотининг (Transparency International) 2019 йилда эълон қилган индексида Ўзбекистон 180 та давлатдан 153-ўринни эгаллаган бўлса, 2020 йилда 7 поғонага кўтарилиб, 146-ўринни эгаллади. Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг, умуман олганда, барчамизнинг бирдек вазифамиз экан, бу борада жамоатчиликнинг роли муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш учун ўтказиладиган танловларни интернет тармоғида онлайн трансляция қилиш амалиётини йўлга қўйиш учун алоҳида хоналар ажратиш ва жиҳозлаш ҳамда мажбурий равишда интернет тармоғида онлайн трансляция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Миллий кенгаш низоми, 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури лойиҳалари ишлаб чиқилиб, муҳокама этилмоқда.

Бешинчи масала – алоҳида эътиборга молик, имконияти чекланган, ногиронлиги бор фуқаролар масаласи. Президентимиз ўз чиқишида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг парламент томонидан ратификация қилиниши кутилаётганини алоҳида қайд этиб ўтди. Мамлакатимизда мазкур Конвенцияни ратификация қилиш учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди. Ўтган йили “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2021 йилги давлат дастурида ҳам ушбу тоифадаги инсонларнинг ижтимоий ҳимояси йўналишида қатор чора-тадбирлар белгиланди. Ногиронликни белгилашнинг жаҳон андозаларига мос “ижтимоий модели”га босқичма-босқич ўтилмоқда ва, энг асосийси, бу йўналишдаги ислоҳотларимиз ортга қайтмас тус олди.

Олтинчи масала – бу мамлакатимизда болалар ва мажбурий меҳнат бартараф этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада охирги 4 йил ичида биз мисли кўрилмаган натижаларга эришдик. Яъни юртимизда болалар ва мажбурий меҳнатга батамом чек қўйилди. Аҳоли учун эркин, муносиб меҳнат билан таъминлаш ишлари қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, меҳнат соҳасига бозор иқтисодиёти ва стандартларини жорий этиш ишлари билан биргаликда олиб борилмоқда. Бу ишларимиз Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер томонидан 2020 йилда ўтказилган халқаро мониторинг гуруҳи экспертлари томонидан эътироф этилди.

Мазкур масалага янада аниқроқ тўхталадиган бўлсак, биргина 2020 йилнинг ўзида мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналишидаги вазифаларни тартибга солиш мақсадида 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Энг асосийси, мажбурий меҳнатга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи ҳамда жиноий жавобгарликни белгиловчи меъёрлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, болалар меҳнатига йўл қўйган шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланди.

Бундан ташқари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, одам савдосидан жабрланган фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мавжуд қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди.

Шу билан бирга, Президентимиз томонидан мазкур нуфузли анжуманда инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни кучайтириш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, судьялар мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ишлаш механизмларини такомиллаштириш борасида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Бундан ташқари, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо йўл қўймаслик, Қийноқларга қарши конвенциянинг факультатив протоколини ратификация қилиш, Қийноқлар бўйича БМТнинг махсус маърузачисини Ўзбекистонга таклиф этиш каби долзарб масалалар бўйича сўз юритилди.  

Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур анжумандаги нутқида айтилган ҳар бир фикр-мулоҳаза, таклиф ва ташаббуслар нафақат юртдошларимизни, балки, халқаро ҳамжамиятни ҳам тўлқинлантириб юборгани табиий. Зеро, унда нафақат халқимизнинг, балки, бутун инсониятнинг фаровон келажагига хизмат қиладиган муҳим мақсад ва вазифалар ўз ифодасини топди.

Шу боис маърузада илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, мақсад-вазифаларни рўёбга чиқариш биз – парламент аъзолари, Ҳукумат вакиллари, маҳаллий ҳокимликлар зиммасига улкан масъулият юклайди. Эндиликда барчамиз баҳамжиҳат бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, аниқ режа ва йўналишларни белгилаб олиб иш юритсак, бу борада кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз.

Танзила НОРБОЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият