Бугун пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да «Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Франция каби давлатлардан саноат компаниялари вакиллари, ишбилармонлар иштирок этмоқда.

Халқаро кўргазма «Жаҳон саноат ишлаб чиқариши ўсиш драйверларини изламоқда», мавзуидаги бош стратегик сессия билан бошланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр, Беларусь Республикаси саноат вазири Пётр Пархомчик ва бошқалар мазкур нуфузли халқаро кўргазма мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

[gallery-1908]

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда энг қулай сармоявий муҳитни яратишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётни либераллаштириш, мутлақо янги инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, иқтисодиётни янада интеграциялашга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилди.

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов қайд этганидек, мамлакатимизда бизнесга солиқ юки камайтирилиб, инвесторлар учун қўшимча имтиёз ва преференциялар жорий этилди. Ўз навбатида, ташқи савдо режимини либераллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, кўплаб турдаги маҳсулотларга олиб кириладиган божхона тўловлари ва акциз солиқлари сезиларли даражада камайтирилди ёки бутунлай бекор қилинди. Импорт бўйича барча миқдорий чекловлар ҳам бекор қилинди.

Аҳамиятли жиҳати, 2010 йилдан Россиянинг Екатеринбург шаҳрида анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур халқаро саноат кўргазмаси мамлакатимизда илк бор ташкил этилмоқда. Унда 20 давлатдан 1 минг 100 дан ортиқ корхона ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

– Тошкентда ушбу йирик тадбирни ўтказиш тасодиф эмас, чунки Ўзбекистон бошқа давлатлар ва ҳамкорлар учун ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, – деди Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. – Мамлакатда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Россия компаниялари иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистонда ташкил этилган ушбу кўргазмада Россиянинг 300 компания ва корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

«Ўзэкспомарказ»да иштирокчи корхоналарнинг машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришган ютуқлари тақдим этилган.

– Бугунги халқаро кўргазмада уюшма таркибидаги 70 дан ортиқ корхона қатнашмоқда, – деди “Ўзчармсаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алиев. – Спорт, мўйна, шунингдек, жундан тайёрланган маҳсулотларга кўргазма иштирокчиларининг қизиқиши ортмоқда. Ўйлайманки, бу ерда ҳам келишувларга эришамиз. Биз 20 йилдан буён россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қиляпмиз. Яқинда Россияда бўлиб ўтган кўргазмада ҳам ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамладик. Бундай саъй-ҳаракатлар маҳсулотларимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

– Кўргазмада коронавирусга қарши профилактика ва даволаш бўйича ишланмаларимизни тақдим этаяпмиз, – деди Беларусь Миллий академияси Физиология институти илмий котиби Маргарита Досина. – Бу кислород-гелийли аралашмаси ва ниқобли кондиционер каби ишланмалардир. Кислород-гелийли аралашма нафас олишда ёрдам беради. Аралашманинг 30 фоизи кислород ва 70 фоизи гелийдан иборат. Шифокор ва хирургларнинг “қизил ҳудудлар”да доимий ниқоб тақиб юришида айнан шу ниқобли кондиционер ишланмалар фойда беради. Бундан ташқари, бўйин учун мўлжалланган кондиционерли ускуна, қўл телефонларини зарарсизлантирадиган махсус ишланмалар ҳам шулар жумласидандир.

«Иннопром» халқаро саноат кўргазмаси 7 апрелга қадар ўз ишини давом эттиради.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Иннопром»: маҳсулотлар намойиши, ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик майдони