Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида Ноттингем Трент университети ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида инклюзивлик ва тилларни ўқитиш бўйича анжуман ўтказилди.

Кейинги йилларда мамлакатимиздаги таълим даргоҳларида чет тилларидан дарс бериш учун хориждан мутахассислар жалб қилиш, ёшларнинг тил ўрганиш борасидаги фаоллигини рағбатлантириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олиб борилаётган ишлар алоҳида эътиборга моликлиги алоҳида таъкидланди.

Анжуман Британия Кенгашининг хорижий тилларни ўрганишни ривожлантириш ва таълим соҳасида инклюзив амалиётларни рағбатлантиришга қаратилган кенг қамровли ташаббусининг бир қисми бўлди. Соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва ўқитувчилар учун тил ўқитишнинг замонавий ёндашувларини инклюзив нуқтаи назардан ўрганиш учун динамик платформа яратди.

Тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Буюк Британия олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этиб, профессионал алоқаларни кенгайтириш ва самарали таълим стратегиялари бўйича очиқ мулоқотни рағбатлантиришга хизмат қилди.

Тил ўқитиш методикасини такомиллаштириш, инклюзив, рағбатлантирувчи ва шахсга йўналтирилган таълим муҳитини яратадиган инновацион таълим технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Дастур қизиқарли асосий маърузалар, фикрлашга ундовчи тақдимотлар ва интерактив мунозаралардан иборат бўлди.

Асосий мавзулар қаторига Марказий Осиёда янада инклюзив университетлар барпо этиш стратегиялари, академик ўқув дастурлари орқали инклюзив таълим ҳақидаги хабардорликни ошириш ҳамда минтақа бўйлаб инглиз тили ўқитиш ва инклюзивлик борасидаги ҳамкорлик саъй-ҳаракатларини таҳлил қилиш каби масалалар кирди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7_mL0SLukOs" title="Inklyuzivlik va til oʻrgatish anjumani o’tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инклюзивлик ва тил ўргатиш анжумани ўтказилди (+видео)