“Ingliz tilida debat”и ғолиблари тақдирланди
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида “Тошкент ёшларни севади!" шиори остида барча ҳудудларда ёшлар сайллари ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, пойтахтимизда ёшлар ўртасида “Ingliz tilida debat” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва билим кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган беллашувда ёшларимиз жамоаларга бўлиниб, “Ingliz tilida debat” интеллектуал ўйинида қатнашди.

Беллашувнинг якунига кўра, биринчи ўрин “Kingsman” жамоасига, иккинчи ўрин “Hardwork” жамоасига ҳамда учинчи ўрин “School Boys” жамоасига насиб қилди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА